Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини Ўзбекистон вақти билан 21 апрель тонгида ўтказди.
Бектемир франциялик Пьер Юбер Дибомбега қарши рингга кўтарилди.
Жанг 7-раундда Бектемирнинг қошидаги жароҳат сабабли тўхтатилди. 7 раунддан сўнг ҳисобланган очколар бўйича (79-73, 79-73, 78-74) Мелиқўзиев рақибидан устун келди. Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи ўзига тегишли бўлган WBA Inter-Continental камарини сақлаб қолди.
Шунингдек, Бектемир WBA рейтингини ҳам яхшилаб олди. Дибомбе эса фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Изоҳ (0)