Эквадор раҳбари Даниэль Нобоа мамлакат энергетика тизимидаги йирик инқироз туфайли икки ойлик миллий фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда Exprescо хабар берди.
Жиддий ички тартибсизликлар ва бутун мамлакат бўйлаб электр энергетикаси танқислиги туфайли юзага келган жамоат фалокатлари сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинсин, — дейилади президент фармонида.
60 кун давомида амалда бўладиган фавқулодда фармон “саботаж, террорчилик ҳужумлари ва бошқа таҳдидларнинг олдини олиш учун” муҳим энергетика инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлаш учун полиция ва ҳарбий кучларни сафарбар этишни буюрган.
Миллий энергетика инқирози, асосан, қурғоқчилик шароитида гидроэлектростанцияларнинг ёпилиши билан боғлиқ бўлиб, Эквадор бўйлаб чироқнинг саккиз соатгача мунтазам равишда ўчирилишида акс этади. Вазиятни қўшни Колумбиядан электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатилгани янада оғирлаштирган.
Эквадор ҳукумати аввалроқ Энергетика ва кончилик вазирлигининг 22 нафар юқори мартабали мансабдор шахслари, жумладан, тизимнинг ишлаши учун муҳим маълумотларни қасддан яширган ва қарорларни кечиктирган собиқ вазир Андреа Арробога қарши прокурорларга шикоят қилган эди.
Изоҳ (0)