2023 йилда жаҳон мудофаа харажатлари биринчи марта 2 триллион доллардан ошди.
Бу ҳақда Американинг мудофаа технологиялари соҳасидаги консалтинг компанияси Forecast International ҳисоботида маълум қилинди.
Мудофаа харажатлари жами 10,4 фоизга ошган. Ҳарбий эҳтиёжлар учун сарф-харажатларнинг 2,12 триллион долларгача ошиши сабаблари орасида Украина ва Ғазо секторидаги можаролар, Қизил денгиз минтақасидаги вазиятнинг кескинлашуви бор.
Бундан ташқари, экспертлар 2030 йилгача мудофаа харажатлари янада ошишни истисно қилишмади.
Изоҳ (0)