Туркия хавфсизлик хизмати 16 апрель куни мамлакатдан чиқиб кетишни режалаштирган 2 нафар террорчини қўлга олди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, террорчилар узоқ вақт давомида ноқонуний йўллар билан Грецияга чиқиб кетишни режалаштириб келган. Мамлакатда давом этаётган фаол аксилтеррор операциялар хорижий террорчилик ташкилотлари таъсирига тушиб қолган фуқароларда чуқур ташвиш уйғотган.
Туркия Миллий мудофаа вазирлиги хабарига кўра, қўлга олинганлар “Курдистон ишчи партияси”га алоқадор бўлган. Уларнинг шахси аниқланиб, тергов идорасига топширилган.
Туркия расмийлари даставвал 4 киши ҳибсга олинганини хабар қилган. Уларнинг барчаси террорчиликда гумонланиб сўроқ қилинган. Бунинг оқибатида эса уларнинг фақат икки нафари террорчи гуруҳ аъзоси экани юзага чиққан.
“Терроризмга қарши курашимиз чегараларимизда фаол давом этмоқда”, — дейилган Туркия Миллий мудофаа вазирлиги хабарида.
Изоҳ (0)