• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонадаги музейда ёнғин содир бўлган. Тарихий экспонатларга зарар етган бўлиши мумкин

    Фарғона вилоятидаги давлат музейида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда “Дарё”га хабар берган музей ходимига кўра, ёнғин натижасида 1850 йилларда ясалган нақшли масжид эшиги, 1898 йилда Англия қуролсозлари томонидан кашф этилган М-98 русумли 2 дона милтиқ қўндоқлари ёнган. 

    Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи
    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    “Дарё” журналисти билан суҳбатда бўлган Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи раҳбари Хайрулло Зокиров музейда ёнғин эмас, қисқа туташув бўлганини маълум қилди. 

    Музейда эскириб кетган электр симлари орқали чиққан қисқа туташувдан ҳеч қандай зарар етмаган, — деди музей раҳбари. 
    Ёнғин содир бўлгани айтилаётган қават.
    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов
    Ёнғин содир бўлгани айтилаётган қават.
    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    Музей масъули журналистнинг “1850 йилларда ясалган нақшли масжид эшиги, 1898 йилда Англия қуролсозлари томонидан кашф этилган М-98 русумли 2 дона милтиқ қўндоқлари ёнмаган бўлса, уларнинг суратини тақдим қилоласизми?”, деган саволига, айни пайтда музейда электр токи йўқлигини, шу сабаб ичкарини суратга ололмаслигини айтиб, жавоб қайтарди.

    Манбанинг ёзишича, ёнғин 2024 йилнинг 11 апрель куни соат тахминан 10:00 ларда содир бўлган. 

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов
    Ёнғин музейнинг иккинчи қаватидаги экспозиция залида содир бўлган. Натижада 1850 йилларда ясалган нақшли масжид эшиги — ноёб экземпляр, 1898 йилда Англия қуролсозлари томонидан кашф этилган М-98 русумли 2 дона милтиқ қўндоқлари ёнган. Рассом Гавриловнинг “Ур миршабни” деб номланган, 1916 йилги қўзғолон тасвирланган картинасига шикаст етган, — дейди исм-шарифи сир қолишини сўраган манба. 

    Бу ҳақда “Дарё”га маълумот берган иккинчи манбага кўра, айни пайтда музейнинг кўргазма зали вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан муҳрланган.

    1896 йилда ташкил топган Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейидаги ёнғинда бир қанча эксонатларга зиён етган. Айрим экспонатлар ёниб кул бўлган. Ёнғинни ўт ўчирувчилар бартараф қилишган бўлишига қарамай воқеа кенг жамоатчиликдан яширилмоқда, — дейди у.  

    Манбаларнинг қўшимча қилишича, музейнинг ёнғиндан хабар бериш тизими анчадан буён ишламаётган бўлган. 

    Ёнғин бўлган жой муҳрлангани сабабли у ернинг суратини тақдим қилолмайман, — дейди иккинчи манба. 
    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    “Дарё” журналисти бир-биридан мустақил манбалар берган ахборотга аниқлик киритиш мақсадида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Аҳлиддин Алижонов билан телефон орқали боғланиб, ёнғин ҳақида бошқармага қачон хабар берилгани билан қизиқди. Бироқ масъул айни пайтда унда аниқ ахборот йўқлигини, бир оздан сўнг, батафсил маълумот беришини айтди. Аммо айтилган вақтда на телефон қилди на телефон қўнғироқларига жавоб қайтарди. 

    Музейни айланиш учун бориб, уч кундан бери унга киролмаётганини ёзган “Дарё” ўқувчисининг маълумот беришича, у ёнғинга гувоҳ бўлган. 

    Мен ўша куни музейда эдим. Кейин кетма-кет уч кун айланиш мақсадида музейга яна бордим. Музей ёпиқ. Шу ҳақида хабар беринг. Ёнғиндан мутасадди ташкилотларнинг хабари йўқ, шекилли, — дейди кузатувчи. 

    Аввалроқ ушбу музейда 2,5 миллиард сўмлик ноёб экспонатлар қалбакилаштирилгани, вилоят ИИБда эса 7 та асар йўқолгани маълум бўлганди. “Дарё” мухбири эса мазкур музейдаги сирли ўғриликлар ҳақида ўрганиб, журналистик суриштирув ўтказганди.

    14.04.2024, 11:00   Изоҳ (0)   6820
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #музей

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижондаги иккита уйда ёнғин содир бўлди

    24.03.2024, 22:23

    Тошкентда икки қаватли савдо дўконида ёнғин юз берди (видео)

    27.03.2024, 10:42

    “Талимаржон” ИЭСда ёнғин юз бергани рад этилди

    02.04.2024, 08:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Энн Ҳетеуэй “Қаттиққўл хоним” фильмининг давомида суратга тушади

    Кино | 1 июл, 13:47

    “Ўзгидромет” ҳарорат 46 даражагача кўтарилишидан огоҳлантирди  

    Ўзбекистон | 1 июл, 13:42

    FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов пастлади, Жавоҳир Синдоров кескин кўтарилди

    Спорт | 1 июл, 13:30

    Россияликлар фарзандлари учун хитойлик энагалар ёлламоқда — NYT

    Дунё | 1 июл, 13:22

    “Улар саҳнада айтаётгани — кўча гаплари”. Искандар Ҳамроқулов кулги жамоаларининг концертлари ҳақида фикр билдирди

    Маданият | 1 июл, 13:12

    Амазон янги Жеймс Бондни изламоқда. Номзодлар орасида Том Ҳолланд ҳам бор

    Кино | 1 июл, 13:04

    Ўзбекистонда нафақа ва моддий ёрдам пулларидан кредит қарздорлигини автоматик ечиб олишга чек қўйилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.