Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда қазиб олинган олтинни сотишга уринган шахс қўлга олинди.
Қайд этилишича, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари Пахтачи туманида тезкор тадбир ўтказган.
Тадбирда мазкур туманда яшовчи Ғ.Ш. ва К.И. таркибида олтин бўлган руда тошларини “Қорақўтон” олтин кони ҳудудидан ноқонуний равишда қазиб олиб, яшаш манзилида қайта ишлаш орқали соф олтин қуйма шаклига келтирган ҳолда маҳаллий фуқарога унинг 145 граммини 205 миллион сўмга сотаётган вақтда қўлга олиниб, процессуал тартибда ҳужжатлаштирилган.
Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Январь бошларида Самарқандда ноқонуний олтин қазувчилар 753 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлагани маълум бўлганди. 2022 йил январь бошларида эса Навоийда олтинни ноқонуний ковлаб олишга уринган 5 кишини тупроқ босиб қолган, уларнинг жасади чуқурликда қарийб 2 ҳафта қолиб кетган эди.
Изоҳ (0)