Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ичида йўловчилари бўлган автобус юк машинасига урилиши оқибатида икки киши вафот этди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ “Сўлоқли” маҳалласи ҳудудидан ўтган Тошкент—Термиз М-39 йўлининг 998-километрида Yutong автобуси Hоwо русумли юк машинаси орқасидан урилган.
Оқибатда Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли ҳамда Мўйноқ туманларида яшовчи икки нафар фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.
Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва Тахиатош туманида яшовчи уч киши ҳамда бир нафар франциялик фуқаро турли даражада жароҳатлар олган.
Айни пайтда тиббий ёрдамга муҳтожларга тегишли муолажалар кўрсатилмоқда. Автобуснинг бошқа йўловчиларини манзилларига етказиш чоралари кўриляпти.
Изоҳ (0)