Байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар уч кун — 10 апрелдан 12 апрелгача дам олади. Шу кунларда қуйидаги банклар томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолият юритади:
- “Ипак йўли банк”;
- “Миллий банк”;
- “Бизнесни ривожлантириш банки”;
- “Агробанк”;
- “Ҳамкорбанк”;
- “Trastbank”;
- “Turonbank”;
- “Алоқабанк”;
- “Саноатқурилишбанк”;
- “Халқ банки”;
- “Асакабанк”;
- “Инфин банк”;
- “Ипотека банк”;
- “Гарант банк”;
- “Мкбанк”;
- ”Poytaxtbank”;
- “Аsia Alliance bank”;
- “Оcтобанк”;
- “Universalbank”;
- “Orient Finans Bank”;
- “Ҳаётбанк”;
- “Tengebank”;
- “Davrbank”;
- “Анор банк”.
Шу билан бирга, 24/7 режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда куннинг исталган вақтида банкларнинг мобил иловалари орқали онлайн валюта операциясини амалга ошириш мумкин.
Аввалроқ байрам кунлари Тошкент шаҳрида жамоат транспортлари ва метро қандай ҳаракатланиши ҳақида маълумотлар берилганди.
Изоҳ (0)