Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.
Шунга кўра:
- 10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
- 11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
- 12 апрель, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
- 13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
- 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.
Қўшимча дам олиш кунлари 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонида белгиланган.
Унга кўра, 11 апрель, пайшанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни. 12 апрель, жума куни эса 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга эса 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни бўлади.
Изоҳ (0)