Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Александр Павлюк ватандошларини сафарбарликдан қочмасликка чақирмоқда.
Павлюк 8 апрель куни Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ватандошларини ҳарбий комиссарларга нисбатан душманликни четга суришларини сўраб, армия хизматига чорлаган.
Қанчалик ёрдам олсак ҳам, қанча қурол-яроғимиз бўлмасин, одамларимиз етишмаяпти! Ускуналар ўз-ўзидан ҳаракат қилмайди, қурол ўз-ўзидан отмайди ва дрон ўз-ўзидан учмайди. Бўлинмалар янгиланиши керак, — деб ёзади генерал Павлюк.
У Россиянинг “кўплаб украиналиклар ‘сафарбар қилиш — адолатсизлик ва ҳуқуқларнинг бузилиши’ деган фикрда” қабилидаги пропагандасини қоралаган.
Мен одамларнинг тинч ҳаёт кечириш, саёҳат қилиш, карьера қуриш истагини тушунаман. Аммо объектив ҳақиқат бор: Россия фақат куч тилини тушунади. Биз уни (Россияни) юртимиздан чиқариб юборишимиз керак. Агар биз буни амалга оширмасак, тинч ҳаёт, ҳуқуқ ва эркинликлар умуман бўлмайди, — қўшимча қилган қўмондон.
Украина армияси қўмондони, шунингдек, армия аскарларни тайёрлаш учун мустаҳкам тизимни ўрнатганини ва бир ойлик машғулотларсиз ҳеч ким фронтга юборилмаслигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)