Тошкент вилояти Паркент туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Сардор Исакулов Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди. Сардор Исакулов 1986 йили Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2011 йилда Тошкент давлат техника университетини (кундузги) тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 2006 йили Марказий магистрал электр тармоқлари электроэнергияси узатилишини ҳисоблаш бўлимида электр монтёри вазифасидан бошлаган. Шунингдек, Энергетика вазирлигида масъул вазифаларда ишлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, кооперацион алоқаларни кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шу пайтгача туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шоҳруҳ Шоаҳмедов фаолиятида йўл қўйган бир қатор камчиликлари учун вазифасидан озод қилинди.
Изоҳ (0)