Халқ депутатлари Китоб туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди, деб хабар беради Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, сессияда депутатлар Рустам Ғафуровни Китоб тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.
Рустам Ғафуров 1984 йилда туғилган. Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Ўзбекистон банк академияси ва Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг “Дарё”га маълум қилишича, 2022 йилдан буён Китоб тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ўктам Пардаев ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган.
Изоҳ (0)