Сирдарё ва Навоий вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Т. (муқаддам судланган) жами 4 минг долларни фуқаро А.А.га 50,8 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.У. ва А.Н. жами 3 минг долларни фуқаро Ф.Н.га 38,1 сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Андижон ва Қашқадарё вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент шаҳри, Хоразм, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилган эди.
Изоҳ (0)