Бугун, 11 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Бектемир тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, сессияда Бектемир туманига ҳоким тайинлаш масаласи кўриб чиқилган.
Сессияда ҳозиргача Чилонзор тумани “Гавҳар” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган Нурилла Абдураҳмонов Бектемир тумани ҳокимлигига тасдиқланди.
Нурилла Абдураҳмонов 1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти олий. Шу кунга қадар Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туман ҳокимликларида қатор масъул вазифаларда фаолият юритиб келган.
Изоҳ (0)