• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда Германияга ишга юборишини айтиб, 9 кишини чув туширганлар ушланди 

    Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Германияга ишга юборишини айтиб, 9 кишини чув туширганлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Келтирилишича, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. “Ф.А.” МЧЖ раҳбари Ж.Б. ва менежери А.А. (муқаддам судланганлар) фуқароларни гўёки Германия давлатига ишга юбориши ҳақида интернет ижтимоий тармоқларига эълонлар жойлаштирган. 

    Улар ушбу эълон бўйича мурожаат қилган 9 нафар фуқаро билан сохта шартномалар тузиб, улардан жами 12 500 АҚШ доллари ва 73,2 млн сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар

    2025 йил боши ҳолатига 1 340 000 (1,34 млн) нафар ўзбекистонлик хорижда меҳнат фаолияти билан шуғулланамоқда. Улардан 20 фоизини аёллар ташкил қилади. 

    Россиядаги ўзбек мигрантлар сони 2023 йил охирида тахминан 1 млн 200 минг киши эди, 2024 йил охирида эса бу рақам тахминан 698 мингга тушди, яъни Россия ҳали ҳам етакчи давлат бўлса‑да, лекин рақамлар сезиларли камайган.

    Ҳукумат 2025 йилда Германия, Буюк Британия, Япония, Корея Республикаси, Канада, Исроил, Саудия Арабистони, БАА ва Польша каби иқтисоди ривожланган 21 давлатда 200 мингдан ортиқ ўзбекистонликни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда.

    Ўзбекистонликлар учун Германияга миграция масаласида бир қатор енгилликлар ишлаб чиқилмоқда. Германияда транспорт, муҳандислик соҳаларида ишлаш истагида бўлган фуқаролар ушбу давлат стандартлари асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Транспорт вазирликлари қошидаги касбий таълим муассасаларида германиялик мутахассислар томонидан тил ва касбга ўргатилади.

    Бу борада фирибгарликлар 

    Тошкентда фуқарони Японияга ишга жўнатиш эвазига 7,4 минг доллар олган шахс, Самарқандда тўрт кишини Польшага ишга юбориши эвазига жами 10 700 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилганди. Самарқанд, Жиззах ва Тошкентда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланганди.

    Президентнинг “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, унга кўра 2024 йил 1 ноябрдан хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар Миграция агентлигининг электрон платформаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилади.

    23 июл, 12:27   Изоҳ (0)   1646
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзгидромет” 24 июлда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    23 июл, 11:40

    Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи зарралар 23 июлда 6 баравар ошди

    23 июл, 11:10

    Ҳиндистон талабаларни Ўзбекистондаги тиббий олийгоҳда ўқимасликка чақирди 

    23 июл, 11:00

    Тошкентда самолёт бортида йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак жазоланди

    23 июл, 10:31

    Сенат чиқинди хизматидан қарзи борлар электрга тўлов қилолмаслиги бўйича муаммолар борлигини кўрсатди 

    23 июл, 09:59

    Андижонда аёлни “самосуд” қилган дўкон эгасига жиноят иши қўзғатилди 

    23 июл, 09:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёда биринчи марта ис газидан заҳарланишга қарши препарат яратилди

    Илм-фан | 14 август, 12:17

    Чарльз Оливейра Топурия ва Арман Сарукян ўртасидаги эҳтимолий жанг фаворити ким эканини айтди

    Спорт | 14 август, 12:11

    Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим олиш учун чет элга боришга даъват этувчи рекламаларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 август, 12:02

    Ироқда зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради (видео)

    Дунё | 14 август, 11:48

    Ўзбекистонликлар хориждаги ҳарбий можароларда қатнашмасликка чақирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 11:33

    Португалияда 100 килограммлик аёл тасодифан эрини босиб ўлдириб қўйди

    Дунё | 14 август, 11:20

    Германия АҚШнинг Украинага мўлжалланган 500 млн долларлик қурол-яроғ пакетини молиялаштиради

    Дунё | 14 август, 11:14

    “Путин урушни тўхтатмаса, охири жуда ёмон бўлади” — Трамп

    Дунё | 14 август, 11:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.