Европанинг энг йирик лоукостери Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Ойбек Шахавдинов Будапештда Wizz Air компанияси президенти Роберт Кери билан учрашди ва авиакомпаниянинг Ўзбекистон авиация бозоридаги иштирокини кенгайтириш юзасидан атрофлича фикр алмашди.
Авиакомпания Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор экани таъкидланди.
Музокаралар давомида, шунингдек, Wizz Air бош директори Ёзеф Варади бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига режалаштирилган сафари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Wizz Air лоукостер авиакомпанияси 2022 йил декабрь ойидан Абу-Дабидан Самарқандга, ўтган йилнинг январь ойидан эса Абу-Даби—Тошкент —Абу-Даби йўналиши бўйича мунтазам рейсларни амалга оширмоқда. Чипталар бир томонга 45 доллардан бошланади.
Авиакомпания 2003 йилда ташкил этилган. Wizz Air компанияси авиапаркида 206 та Airbus самолёти бор.
Изоҳ (0)