Тошкентда Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Жўраева ва Wizz Air Group компанияси президенти Роберт Кери ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга оид қатор масалалар кўриб чиқилди.
Хусусан, Wizz Air авиакомпаниясининг Ўзбекистон шаҳарларига парвозлари географиясини кенгайтириш ва Тошкентга парвозлар частотасини ошириш, Европа давлатларига янги йўналишларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойидан бошлаб Венгриянинг WizzAir loukoster авиакомпанияси биринчи марта Самарқандга мунтазам парвозларни амалга ошира бошлаган эди. Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб авиаташувчи Абу-Даби ва Тошкентни тўғридан тўғри рейслар билан боғлади.
Изоҳ (0)