Россиянинг “Победа” авиакомпанияси 3 апрелдан бошлаб Москва ва Тошкент ўртасида парвозларни йўлга қўяди.

Uzbekistan Airports матбуот хизматининг хабар қилишича, мунтазам йўловчи қатновлари ҳар куни Boeing 737-800 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда авиаташувчи Москва—Самарқанд — Москва, шунингдек, Санкт-Петербург —Самарқанд— Санкт-Петербург йўналиши бўйича ҳар куни парвозларни муваффақиятли амалга оширмоқда.
“Победа” Россиянинг “Аeroflot — Россия ҳаво йўллари” гуруҳига қарашли лоукостер авиакомпания бўлиб, штаб-квартираси Внуково аэропортида (Москва) жойлашган.
2023 йилнинг апрелида “Победа” Москвадан Самарқандга қатновларни йўлга қўйганди. Сентябрь ойида авиакомпанияга Екатеринбург— Самарқанд—Екатеринбург ва Новосибирск—Самарқанд—Новосибирск йўналишларида мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат берилганди.
Изоҳ (0)