Россиялик UFC жангчиси Саид Нурмагомедов 22 июнь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night турнирида навбатдаги жангини АҚШ вакили Монтел Жексонга қарши ўтказади.
Саид 19 та ғалабага эга бўлиб, улардан бештаси UFC доирасида қўлга киритилган ва учта мағлубиятнинг биттаси UFC таснифидаги жангда қайд этилган. Абу Даби (БАА) шаҳрида бўлиб ўтган UFC 294 турнири доирасида бўлиб ўтган сўнгги жангида Саид биринчи раунддаёқ Муин Гафуровни бўғиш услуби билан мағлуб этган.
Монтел Жексон тахминан бир йилдан бери октагонга қадам қўймади. UFC Fight Night 222 турнирида бўлиб ўтган сўнгги жангида у Рани Яҳяни биринчи раунддаёқ нокаут билан мағлуб этган. Ҳозирда у тўрт жангдан иборат ғалабали серияни давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)