Доғистон полицияси бир неча кишига ўлим билан таҳдид қилинган видеони ижтимоий тармоққа жойлаган шахсни қўлга олгани айтилмоқда.
![](/static/2024/04/01/gettyimages-1761707949-1024x1024-tql534Ns.jpg)
“Доғистон республикаси ИИБ Жиноят қидирув департаменти ходимлари 27 ёшли махачқалъалик гумонланувчи фуқарони қўлга олди. Ходимлар томонидан тўпланган материаллар процессуал қарор қабул қилиш учун юрисдикцияга ўтказилди”, — дейилади хабарда.
Гумонланувчи видеода ўлим билан таҳдид қилган инсонлар рўйхатида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ҳам бўлган. Лекин у спортчига нега суиқасд қилмоқчи бўлгани номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йилнинг 24-октябрида UFC 254 мусобақасида октагондаги охирги жангини ўтказган. Ушбу мусобақадаги жанг орқали Ҳабиб кетма-кет учинчи бор чемпионлик камарини ҳимоя қилган. Унга Жастин Гетжи рақиблик қилганди. Нурмагомедов Гетжини буғиш усули билан муддатидан олдин мағлуб этган. Бу доғистонлик жангчининг 29-ғалабаси эди.
Изоҳ (0)