“Барселона” бош мураббийи Хави мавсум якунлангач ҳам клубда қолиши мумкин.
Sport хабарига кўра, Хави клуб раҳбариятига турли талабларни қўйган. Бош мураббий клубнинг узоқ муддатли лойиҳаси бўйича аниқ кафолатлар олиш ниятида. Қайд этилишича, Хави клубнинг молиявий қийинчиликларини инобатга олган ҳолда харид қилиниши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини ҳам клуб мутасаддиларидан талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида Хави жорий мавсум якунида Каталония клубини тарк этишини эълон қилган эди. Шундан сўнг, журналистлар саволларига жавоб берар экан, испаниялик мутахассис “Барселона”ни тарк этиш нияти ўзгармаганини бир неча бор тасдиқлаган.
Изоҳ (0)