“Барселона” Хавини олиб қолмоқчи бўлса, мутахассис раҳбариятга ўзининг шартларини қўяди.
Январь ойининг охирида, “Вильярреал”га қарши баҳсдан сўнг (3:5) Хави каталонияликлар бош мураббийлигини тарк этиши ҳақида эълон қилди. Шундан буён жамоа бирор маротаба мағлубиятга учрамади: 8 та ғалаба, 3 та дуранг. Энди эса раҳбарият мураббийни олиб қолиш ҳақида ўйламоқда.
Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, мутахассис ҳали фикрини ўзгартиргани йўқ. Бироқ, раҳбарият уни қолишга кўндирмоқчи.
Бир нечта факторлар Хавининг фикрини ўзгартириши мумкин. Масалан, муваффақиятли натижалар. Чемпионлар Лигаси ёки Ла Лигадаги чемпионлик, ундан ташқари ушбу совринлар учун охиригача курашиш. Бундай ҳолатда Хави жамоада қолиш ҳақида ўйлаши мумкин.
Шунингдек, мутахассис раҳбариятдан таркибни кучайтиришни сўрайди. Ёзда “кўк-анорранглилар” Мартин Субименди (“Реал Сосьедад”), Ёзуа Киммих (“Бавария”) ва Бернарду Сильва (“Манчестер Сити”) каби футболчиларни жамоага олиб келишни кафолатлаши лозим бўлади.
Хави 2021 йилнинг ноябрь ойида “кўк-анорранглилар” бош мураббийига айланган эди. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионати ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.
Изоҳ (0)