Франциялик мутахассис Зинедин Зидан ўзининг севимли спортчилари ҳақида гапириб ўтди.
Зидан қайси афсонавий спортчилар билан кечки овқатни бирга қилишни хоҳлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Мен Майк Тайсоннинг жангини томоша қилиш учун тунда уйғонардим. Унинг жангларини қолдирмасдан кўришга ҳаракат қилардим. Баъзан Тайсоннинг жангини кўриш учун тунги 3 ёки 4 да уйғонишимга тўғри келарди, лекин жанг бир неча дақиқагина давом этарди, бу нормал.
Майкл Жордан — такрорланмас спортчи. Барча даврларнинг энг яхшиларидан бири. Яна, орамизда йўқ бўлса ҳам, Муҳаммад Али номини тилга олган бўлардим.
Ундан ташқари, “Формула-1”дан Айртон Сенна билан кечки овқатни бирга тановул қилган бўлардим. У феноменал эди, бироқ жуда эрта дунёни тарк этди”, — дейди Зидан Тони Паркерга берган интервьюсида.
Изоҳ (0)