Германия мудофаа вазири Борис Писториус немис армиясини урушга яроқли ҳолга келтирадиган қуролли кучларни тузилмавий ислоҳ қилиш режаларини маълум қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Бундесвернинг ягона тезкор қўмондонлигини яратиш режалаштирилмоқда, унга тўрт турдаги қўшинлар — қуруқликдаги армия, ҳаво кучлари, денгиз флоти ва кибер ҳамда ахборот мудофаа кучлари бўйсунади. Янги, тўртинчи турдаги қўшинлар дезинформацион кампанияларга қарши курашади ва Бундесвер тармоқларини хакерлик ҳужумларидан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, ёрдамчи қўмондонлик тузилади, улар санитария ва логистика бўлинмаларига раҳбарлик қилади.
Ислоҳотнинг мақсади — Бундесверни фавқулодда, мудофаа ва уруш ҳолатларида ҳам оптимал тарзда тайёрлайдиган тарзда қайта қуриш, — деди Писториус.
Шу билан бирга, у Европадаги таҳдид кучайган вазиятга ишора қилиб, армияни урушга тайёрлаш мақсадини таъкидлади.
Германия ва унинг иттифоқчилари ҳеч ким НАТО ҳудудига ҳужум қилиш ҳақида ўйламаслиги учун тўхтатиб туришни таъминлаши лозим, — дея қўшимча қилди Писториус.
Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, энг муҳим қарорлар “яқин ойларда” амалга оширилиши керак.
Изоҳ (0)