Хоразм вилояти Урганч туманида икки гуруҳ ўртасида режалаштирилган жанжалнинг олди олинди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 31 март куни вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизматига Урганч тумани “Боғдорчи” маҳалласи ҳудудида 30 нафарга яқин фуқаро ўзаро гуруҳ-гуруҳ бўлиб муштлашишни режалаштиргани тўғрисида маълумот келиб тушган.
Ушбу маълумотга асосан, ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган вилоят ИИБ ва ДХХ бошқармаси тезкор ходимлари томонидан гуруҳлар ўртасида режалаштирилган ўзаро жанжалнинг олди олинишига эришилган. Аниқланишича, мазкур икки гуруҳ таркибида бўлган 2 нафар шахс ўртасида келиб чиққан ўзаро низони танишларини жалб қилган ҳолда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашиб ҳал қилишга уринган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, 9 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди, шунингдек, ҳодиса иштирокчиси бўлган яна 6 нафар шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик) ва 194-моддаларига (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинган.
Изоҳ (0)