Шаҳноза Султанова Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Шу кунга қадар ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Нодира Умарова бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод қилинди.
Шаҳноза Султанова 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
Кўп йиллар давомида Тошкент давлат техника университетида қатор масъулиятли лавозимларни эгаллаб келган. Шу кунга қадар Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ижрочи директори лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)