Тошкент вилоятида 6 дона рациядан тегишли рухсатномасиз фойдаланган шахсга чора кўрилди. Бу ҳақда “Ўзкомназорат” инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган радиомониторинг тадбирлар натижасида Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, “Миробод” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро И.Э. томонидан 6 дона Baofeng BF-888S русумли ноқонуний радиоэлектрон воситалардан белгиланган тартибда рухсатнома расмийлаштирмасдан фойдаланаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат сабаб фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишнинг белгиланган қоидалари ҳамда давлат стандартлари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талаблари бузилган.
Ушбу ҳуқуқбузарлик натижасида маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқарога нисбатан чора кўрилди.
Изоҳ (0)