• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Электромобиль билан тақдирланади: Ўзбекистонда “Энг тоза маҳалла” танловини ўтказиш тартиби эълон қилинди

    Ўзбекистонда ҳар йили “Табиат уйғунлиги ҳимоячиси” ва “Энг тоза маҳалла” танловлари ўтказилиши белгиланганди. Ушбу танловларни ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    Қарор лойиҳаси билан ушбу танловларни ўтказиш, ғолибларни аниқлаш ва уларни тақдирлаш тартиби белгиланмоқда.

    Унга кўра, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2024 йилнинг июнь ойидан бошлаб санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишлари билан шуғулланувчи ишчилари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ишчилари, экофаоллар ва жамоатчилик экология назоратчиларининг 100 нафарини ҳар ойда бир маротаба велосипед ва бошқа мукофотлар билан тақдирлашни йўлга қўяди.

    Танловларни ўтказиш ва ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

    “Энг тоза маҳалла” танлови

    Танловда иштирок этиш учун номзод маҳаллалар ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига ариза топширади.

    Аризалар билан бирга қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари, фотоальбом ёки 10 дақиқадан ошмаган видеолавҳали тақдимот материали тақдим этилади:

    • ижтимоий объектлардаги мавжуд контейнерлар, кўчаларга ўрнатилган чиқинди қутилари сони;
    • чиқиндиларни йиғиш шохобчалари сони ва уларнинг ҳолати;
    • кўрсатилган санитар тозалаш хизматлари бўйича тўлов интизоми (дебитор қарздорлик);
    • маҳаллада чиқиндиларни тўплаш, саралаш, олиб чиқиб кетиш ишлари ташкил этилганлиги ҳамда маҳаллани чиқиндилардан ҳоли ҳудуд сифатидаги амалга оширган ишлари;
    • аҳолининг экологик тарбияси ҳамда экологик маданиятини оширишга қаратилган тарғибот ишлари;
    • атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид жараёнларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишлари;
    • дарахт ва буталарни парваришлашда сувни тежайдиган технологияларни қўллаган ҳолда суғориш ишларини ташкил этганлиги;
    • экологик маданиятни юксалтириш, тарғибот ва ташвиқот тадбирларидаги фаол иштироки;
    • табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасидаги ташаббуси;
    • чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими жорий этилгани;
    • яшил макон доирасида экилган дарахт ва буталарнинг ҳолати;
    • энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш даражаси.

    Танлов ҳар йили декабрь—январь ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади:

    • ҳудудий саралаш босқичи — декабрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
    • республика финал босқичи — январь ойида ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари ўртасида республика миқёсида.

    Республика комиссияси баҳолаш натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича энг кўп балл тўплаган биттадан маҳалла саралаб олади ва ғолиб деб топади.

    Ғолиб бўлган маҳаллаларнинг тегишли жамғармасига чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, маҳалладаги ижтимоий объектларга чиқинди контейнерларини ўрнатиш ва дарахтларни экиш учун 500 миллион сўмдан пул маблағи ҳамда хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль топширилади.

    “Энг тоза маҳалла” танлови ғолибларини тақдирлаш 21 март — Наврўз байрами арафасида амалга оширилади.

    “Табиат уйғунлиги ҳимоячиси” танлови

    Танловда иштирок этиш учун санитар тозалаш корхоналари чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишлари билан шуғулланувчи ходимлари, ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ходимлари орасидан энг узоқ (камида 10 йил) ва садоқатли хизмат кўрсатган кўпи билан 3 нафар номзод тақдим этилади.

    Номзодлар ўз аризалари билан бирга қуйидагиларни ҳам тақдим этади:

    • номзоднинг маълумотномаси (объективка);
    • номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
    • номзоднинг сўнгги уч йил давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги фаолияти, шунингдек, чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш, саралаш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббуслари акс эттирилган тавсифнома;
    • номзоднинг фарзанди ёки набирасининг тўлов контракт асосида давлат олий таълим муассасасида таълим олаётганлиги ҳақида маълумотнома ва шартномаси;
    • давлат олий таълим муассасасида таълим олаётган шахснинг номзодга қариндошлигини тасдиқловчи маълумотлар.

    Комиссия саралаш натижаларини комиссия йиғилишида кўриб чиқиб, энг кўп балл тўплаган номзодларни кетма-кетлик тартибида саралайди ва саралаш натижаларини 10 ноябрга қадар тасдиқлаб, энг кўп балл тўплаган 100 номзодни ғолиб деб топади. Уларни тақдирлаш ҳар йили 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куни арафасида вазирлик раҳбарияти ёки унинг кўрсатмасига мувофиқ бошқа масъул шахслар томонидан тантанали тарзда амалга оширилади.

    Ғолиб бўлган номзодларнинг давлат ОТМларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган фарзандлари ёки набираларига контрактининг бир йиллик тўлиқ суммаси, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан ортиқ бўлмаган қисми тўлаб берилади.

    Бунда, талабаларга келгусида давлат органлари ва ташкилотларида камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.

    01.04.2024, 13:22   Изоҳ (0)   5684
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилинади

    29.03.2024, 12:10

    Ўзбекистондаги ҳар бир вилоятда 3-4 тадан чиқинди полигони махсус эко-саноат зонасига айлантирилади

    29.03.2024, 13:08

    Ўзбекистонда қайта ишланадиган фойдали чиқинди аҳолидан сотиб олинади

    29.03.2024, 14:26

    Тошкентда метро поезди носозлик сабаб тўхтаб қолди

    01.04.2024, 12:53

    Тошкент шаҳри, Фарғона ва Хоразм вилоятларида “валютчиклар” ушланди

    01.04.2024, 12:35

    Ўзбекистонда ҳафта ўрталарида ҳарорат 25 даражагача кўтарилади

    01.04.2024, 12:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.