“Ўзавиация” агентлиги Қирғизистоннинг Тез Жет авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсатнома берилганини эълон қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан 2024 йил 22 февралда “Ўзавиация” агентлиги Тез Жет авиакомпаниясига Ўш–Тошкент–Ўш ва Бишкек–Тошкент–Бишкек йўналишида Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларини амалга оширишга рухсатнома берди.
Парвозлар авиакомпаниянинг РЖ-85 ва МД-83 ҳаво кемаларида амалга оширилади.
Изоҳ (0)