Ўзбекистонда йилнинг биринчи чорагида мингдан зиёд энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидалари бузилгани маълум бўлди.
Келтирилишича, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда қонун-қоидаларга риоя этилиши юзасидан доимий назорат табирлари ўтказиб келинмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 1 минг 821 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Хусусан, ўтказилган назорат табирларида аниқланган ҳолатларнинг 979 таси электр энергияси, 842 таси эса табиий газдан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйилгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)