Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 30 март куни соат 00:50 лар чамасида Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи “Умакай” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан аниқланган. Термиз—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи фуқаро Р.А. бошқарувида бўлган Cobalt тўхтатилган.
Унинг юкхонаси кўздан кечирилганда истеъмолга яроқсиз бўлган номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётгани аниқланди. Номаълум ҳайвон гўшти тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)