Сурия пойтахти ғарбидаги Эрон элчихонаси ва консуллиги жойлашган Меззе маҳалласига Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ракета зарбаси бериши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Hadath телеканали маълум қилди.
Эрон дипломатик миссияси мажмуаси яқинида Ислом инқилоби гвардияси корпусининг эронлик ҳарбий маслаҳатчилари яшайдиган виллалар жойлашган. Al Hadath’нинг тахмин қилишича, ҳужум нишони Сурияда жойлашган эронлик зобитлардан бири бўлиши мумкин.
Телеканал маълумотларига кўра, ушбу кварталда бир нечта портлашлар эшитилган ва Дамашқнинг ғарбий чеккасидан қуюқ тутун осмонга кўтарилган. Воқеа жойига ўт ўчириш бригадалари етиб келган.
Изоҳ (0)