• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Эшик тутқичи, қоғоз, кийим илгичлар: машҳурларнинг энг ғалати фобиялари

    Энг ноодатий фобияларга эга жаҳон юлдузлари ҳақида маълумот берамиз.

    Меттью Макконаҳи

    “Далласлик харидорлар клуби”, “Интерстеллер” ва бошқа фильмлар юлдузи Меттью Макконаҳи туннел ва айланадиган эшиклардан қўрқади.

    “Бир марта айланувчи эшиклардан қўрқишимни айтганимда ҳамма устимдан кулганди. Ҳақиқатан ҳам бу кулгили. Болалигимда шундай эшикка қисилиб қолганман, шунинг учун ҳам қўрқаман. Иложи бўлса ҳар доим оддий эшиклардан фойдаланаман”.

    Актёр туннелларни ҳам ёқтирмайди. “Бундай жойларда бир-икки метрдан нарини кўра олмайсиз. Олдингизда нима бўлаётганини ёки у ерда бахтсиз ҳодиса юз берганлигини ҳеч қачон билмайсиз”, — дейди у.

    Опра Уинфри

    Телебошловчи сақич чайнамайди, ходимларига ҳам буни тақиқлайди. Бир марта Опранинг меҳмонларидан бири ликопчага сақич ёпиштирган пайти ҳам бўлган. Телебошловчи меҳмонга нима дегани маълум эмас-у, лекин у ўша ликопчани ташлаб юборган.

    Унда сақичга нисбатан бундай нафрат қаердан пайдо бўлган? Уинфри кичкиналигида бувиси сақич чайнагани, кейин эса уларни шкаф, диван, стол ва стулларга ёпиштириб қўйганини кўрган. Бу нарса Опранинг руҳиятида ўз изини қолдиради.

    Рианна

    Рианнада иҳтиёфобия (балиқдан қўрқиш) бор. Қўшиқчи болалигида Барбадос оролида яшаганида шу қўрқув пайдо бўлган — у денгизда сузганида бармоқлари орасидан майда балиқ сирғалиб ўтади, бу эса унда жирканиш ва ваҳима уйғотади. Қўшиқчи балиқни фақат пиширилган ҳолда яхши кўради.

    Кристен Стюарт

    “Сумерки” юлдузи Кристен Стюарт отлардан қўрқади. У ҳам Рианна каби болалигида мазкур қўрқувни орттириб олган. Ўшанда ота-онаси қизини от спорти мактабига юборади ва дарсларнинг бирида от актрисани улоқтириб юборади.

    “Бир куни отдан йиқилиб, қаттиқ шикастландим. Тўққиз ёшимда тирсагимни синдириб олганман”. Ўшандан бошлаб Стюарт ҳаммага унда гиппофобия борлигини, унга психолог ва тинчлантирувчи воситалар ёрдам беришини айтади.

    Чак Норрис

    Актёр спиртли ичимликлардан қўрқади. Уларнинг ҳидини ёмон кўради, спиртли ичимлик ичмайди ва барларга ҳам бормайди. Бунга отаси автосалондаги ишидан сўнг уйга келиб, шу тарзда “чарчоғини чиқаргани” ва доим жанжал кўтаргани сабаб бўлган. Шу сабабли ота-онаси ажрашади ва Норриснинг ҳаёти анча яхшиланади. Аммо у ҳали ҳам алкоголли ичимликлар ва маст одамлардан узоқроқ юради.

    Меган Фокс

    Юлдуз қўлини қоғоз кесиб олишидан қўрқиб, қоғозларга яқинлашмайди. Ҳатто сценарийни ўқиш, хатларни очиш ёки болаларининг дафтарларини ҳам текширолмайди. Аммо у бунинг ечимини топган. Меганга хат ёки дафтарларни варақлаш учун ёрдамчиси ёки болалари ёрдам беради, лекин у сценарийни ламинатланган шаклда келгандан кейингина ўқийди.

    Адель 

    Машҳур қўшиқчи қушлардан, аниқроғи, чағалайлардан қўрқади. Хонанда уларни жуда хунук, ифлос ва ҳаракатларини олдиндан айтиб бўлмайдиган мавжудотлар деб билади. Адель қушлардан бири унинг қўлидан музқаймоғини тортиб олганида жуда қўрқиб кетган.

    “Ўшанда тўққиз ёшда эдим. Мен хотиржам сайр қилиб юрардим. Шунда бир чағалай музқаймоғимни тортиб олди. Ростини айтсам, у мени ҳам ўзи билан олиб кетади, деб ўйлагандим”— дейди актриса.

    Камерон Диас

    Диас эшик тутқичларидан қўрқади — аслида актриса уларда тўпланиб қолган жуда кўп миқдордаги микроблардан чўчийди. Машҳурнинг таъкидлашича, у жамоат жойларида эшик тутқичларини ушлашдан эҳтиёт бўлади.

    Бундай пайтларда у бошқа бировдан эшикни очишни сўрайди ёки дастани салфетка билан ушлайди. Актриса, шунингдек, микроблардан қутулиш учун қўлини тез-тез ювиб туради.

    Кайли Миноуг

    Маълум бўлишича, австралиялик эстрада хонандаси Кайли Миноуг кийим илгичларни ёқтирмайди. Гап шундаки, у бир-бирига ёки шкафга тегадиган илгич овозини ёмон кўради:

    “Лондондаги уйимда барча нарсаларим жавонларга қўйилган махсус хонам бор. Илгичлар йўқ”, — дейди у.

    30.03.2024, 17:50   Изоҳ (0)   9101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: кўпчиликка таниш бўлмаган, аммо қизиқарли сюжетга эга бўлган франшизалар (трейлер) 

    29.03.2024, 13:43

    Наҳотки бу ўша: Голливуднинг йиллар ўтиб ташқи кўриниши ўзгариб кетган машҳур жуфтликлари (фото)

    28.03.2024, 11:01

    Ёвуз қаҳрамон билан бир қаторда комедик образларни ҳам қойилмақом тарзда ижро этган актёр ва актрисалар (фото)

    29.03.2024, 11:13

    Ҳар доимги образидан воз кечиб, ўзини кутилмаган амплуада синаб кўришдан қўрқмайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    30.03.2024, 13:50

    Меган Маркл янги косметика брендини тақдим этди

    29.03.2024, 18:40

    Мода афсонаси Карл Лагерфелднинг Париждаги уйи 11 миллион долларга сотилди

    29.03.2024, 16:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.