Шаҳзода Гаррининг турмуш ўртоғи Меган Маркл American Riviera Orchard номли лайфстайл бренди остида янги лойиҳа бошлади. Бу ҳақда “Корреспондент.нет” нашри хабар бермоқда.
Сассекс герцогиняси ўзининг янги дўкони учун веб-сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифасини очди. Унда косметика маҳсулотлари, хўжалик предметлари, идиш-товоқлар ҳамда хонадон учун турли декорлар сотилади.
Янги дўконда кенг турдаги маҳсулотлар сотуви йўлга қўйилади, жумладан, уй-рўзғор буюмлари, ошхона анжомлари, боғдорчилик асбоблари, ичимликлар, озиқ-овқатлар ва зираворлар сотилади.
Меган Маркл янги лойиҳасида турли ассортиментдаги косметика товарлари, хусусан, терини парвариш қилиш воситалари, кремлар, декоратив косметикалар ва хушбўй мойлар ҳам сотуви йўлга қўйилади.
Янги бренд ташкил қилинганини эълон қилиш учун Меган Маркл сўнгги тўрт йил ичида биринчи бор ижтимоий тармоқларга қайтди.
Изоҳ (0)