Фарғона шаҳрида тиланчилик қилган икки йигит 10 суткага қамалди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд қилинишича, асли бухоролик бўлган икки йигит соғлом бўлса-да, дорихонадан ногиронлик аравачаси харид қилиб, бири аравачада, бири унга ҳамроҳлик қилиб жамоатчилик жойларида навбати билан тиланчилик қилган.
Ҳолат ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимларининг эътиборини тортган ва уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди йигитларнинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-3 моддаси (тиланчилик қилиш) 1-қисми билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
Аввалроқ Тошкентнинг Учтепа туманидаги масжидлар атрофи ва чорраҳаларда ўтказилган рейд давомида тиланчилик билан шуғулланиб юрган 26 нафар аёл аниқланган эди.
Изоҳ (0)