Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида аёл фарзандини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келгани айтилган видео тарқалди.
Видеода айтилишича, боланинг кўчада тиланчилик қилишига унинг онаси мажбурлаган. Боланинг танасида, юзида жароҳатлари борлиги, хусусан, қўли тош билан урилгани, қизиган дазмол босилгани айтилган ва жароҳатланган жойлари кўрсатилган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилинишича, мазкур ҳолат Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)