Арманистон Европа Иттифоқи бозорига кириш ҳақидаги қуруқ ваъдаларга берилиб, Евросиё Иқтисодий Иттифоқидан чиқса, ҳеч нарсасиз қолиши мумкин. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси “ТАСС” нашрига хабар берди.
Хабарда айтилишича, Арманистоннинг Европа сари интилиши ҳеч қандай асосга эга эмас. Бу йўл мамлакат учун иқтисодий ва сиёсий хавфларни кучайтиради.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Ереван ўзи аъзо бўлган ташкилотлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаши керак. Янги иттифоқлар янги муаммолар ва инқирозларни келтириб чиқаради. Европа билан ҳамкорликдан эса Ереван ҳеч қандай фойда кўрмайди.
Арманистон расмийлари Европа билан ҳамкорлик борасидаги Россия хавотирларига муносабат билдирмаган.
Изоҳ (0)