Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереван собиқ Тоғли Қорабоғ республикасининг қувғиндаги ҳукуматини тан олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ Республикасининг қувғиндаги ҳукумати Арманистонда фаолият юритаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирган. Еревандаги ҳукумат раҳбари бу хабарларни кескин рад этиб, унинг ҳукумати ҳеч қандай Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмаслигини билдирган.
Тоғли Қорабоғ Республикасининг собиқ президенти Самвел Шаҳраманян 2023 йил 28 сентябрда тан олинмаган давлатни 2024 йил 1 январдан бошлаб расман тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Аммо у яқинда Франциянинг Le Figaro газетасига берган интервьюсида Тоғли Қорабоғ ҳукумати сургунда эканлиги ва Ереванда фаолият юритаётганини айтган.
“Тоғли Қорабоғдан мажбуран кўчирилган айрим доиралар ихтиёрий ёки ихтиёрсиз равишда Арманистон миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатлар ва қадамлар қўяётганини қайд этмасдан иложим йўқ. Очиғини айтмоқчиманки, республикада Тоғли Қорабоғ ҳукумати мавжуд ва бу ҳукумат ишлаяпти. Арманистон Республикасида Арманистон Республикаси ҳукуматидан бошқа ҳукумат бўлиши мумкин эмаслиги аниқ. Бу ҳукумат Арманистон ички ишларига аралашмайди”, — деган собиқ Тоғли Қорабоғ республикаси тан олинмаган президенти Самвел Шаҳраманян.
Изоҳ (0)