Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 2,9 миллиард сўмлик табиий газни ўғирлаган иссиқхона аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Тойлоқ туман бўлими, прокуратура ва “Тойлоқтумангаз” газ таъминоти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда “И.а.” МЧЖ раҳбари И.М. МЧЖ иссиқхонасида иситиш қозони ва қўлбола ёндиргичларни умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида яширинча улаб, давлат ва жамият манфаатларига 2,9 миллиард сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда газдан ноқонуний фойдаланган иккита иссиқхона давлатга 934 млн сўм зарар етказгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Бўстонлиқда 241 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган далаҳовлилар аниқланган эди.
Изоҳ (0)