Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги мураббий тайинланди.
“Бунёдкор” тажрибали мутахассис Сергер Арслонов билан келишувга эришди. Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати маълум қилди.
Хорватиялик мураббий Иван Бубало билан ҳамкорлик тўхтатилгач Анвар Ғофуров вақтинча бош мураббий лавозимида ишлаб келаётган эди.
Арслонов “қалдирғочлар” бош мураббийи сифатида илк ўйинини “ОКМК”га қарши ўтказади. Учрашув 29 март куни бўлиб ўтади.
Сергей Арслонов бунга қадар Ўзбекистон U-19 терма жамоаси, “Қизилқум” ва “Динамо” клубларида мураббий ва бош мураббий вазифасини бажарган.
Изоҳ (0)