Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.
![](/static/2024/03/15/photo_2024-03-15_17-49-06-wMv1a0Wk.jpg)
Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати маълум қилди.
Раҳбарият билан келишувга кўра, хорватиялик мутахассис Иван Бубало ва унинг мураббийлар штабидаги ёрдамчилари билан тузилган шартнома бекор қилинган.
“Бунёдкор” Суперлиганинг 3-турини 17 март куни “Навбаҳор”га қарши ўтказади. “Қалдирғочлар”ни мазкур учрашувга Иван Бубалога ёрдам бериб келган Анвар Ғофуров тайёрлайди.
Изоҳ (0)