“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Евро—2024 мусобақасида иштирок этмаслиги мумкин.
The Telegraph нашрининг хабарига кўра, Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт манкунианликлар ҳужумчисининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва уни Европа Чемпионати қайдномасига киритмаслиги мумкин. Қайдномадан жой олиш учун Рэшфорд мавсумнинг қолган қисмида ўз формасини тиклаши талаб этилади.
Амалдаги қоидаларга мувофиқ Евро—2024 қайдномасига 23 нафар футболчи киритилиши мумкин, бироқ қатор мураббийлар квоталарни 26 тагача оширишни сўрамоқда.
Англия терма жамоасининг март ойидаги икки ўйинида Маркус 15 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Футболчи Бразилияга қарши баҳсда (0:1) захирадан майдонга туширилди. Рэшфорд “қизил иблислар”нинг АПЛдаги 27 та ўйинида майдонга тушиб, 7 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)