Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг ярим финалидан ўрин олган “Ал-Айн” — “Ал-Ҳилол” учрашувида ишлаш учун иорданиялик ҳакамлар жамоаси тайинлов олди.
Мусобақанинг ушбу ҳал қилувчи баҳсларидан бирига бир нафар ўзбекистонлик видео ассистент ҳам жалб этилди.
БААнинг Ал-Айн шаҳрида ўтадиган учрашувни бошқариш вазифаси Адҳам Муҳаммадга ишониб топширилди. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Мустафо ва Аҳмад Муаннас ёрдам берса, малайзиялик Назми Насаруддин захира ҳаками вазифасини бажаради.
ВАР ҳакамлари сифатида эса Раҳимбек Каримов ҳамда сингапурлик Муҳаммад Тоқи рўйхатдан жой олган. Қуйида ушбу учрашув маълумотлари билан танишинг:
Осиё Чемпионлар лигаси | 1/2 финал
“Ал-Айн” — “Ал-Ҳилол”
16.04.2024 | 21:00
Ҳакамлар:
Адҳам Муҳаммад
Муҳаммад Мустафо
Аҳмад Муаннас
Назми Насаруддин
Раҳимбек Каримов
Муҳаммад Тоқи
Изоҳ (0)