Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 32 490 нафарга етди. Бу ҳақда араб манбаларига асосланиб, Al Jazeera нашри хабар берди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазога қарши урушида ҳалок бўлганлар сони ҳақидаги статистика эълон қилинган. Ушбу статистика ҳарбий ҳаракатлар, очарчилик ва касалликлардан ўлганлар сонини умумий тарзда ифода этади.
Манбада айтилишича, шу пайтга қадар Ғазода ҳалок бўлганлар сони 74 889 нафарга етган. Нашрлар асл рақамлар бундан-да йирик бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган.
Араб нашрлари охирги 24 соат ичида 76 киши ҳалок бўлгани ва 102 киши яралангани ҳақида хабар берган.
Изоҳ (0)