Британия парламентининг 130 дан ортиқ аъзоси Буюк Британия ҳукуматини халқаро гуманитар ҳуқуқ бузилиши эҳтимоли туфайли Исроилга қурол сотишни тақиқлашга чақирди. Бу ҳақда The Guardian газетаси хабар қилди.
Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемеронга йўлланган мактубда бошқа давлатлар, жумладан, Канада ҳам Исроилга қуроллар экспортини тўхтатишини эълон қилгани маълум этилган.
Мурожаат муаллифларига кўра, Британия қуролларининг Исроилга экспорт қилинишига “оддий бизнес” сифатида қарашни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Аввал ҳам Ғазодаги можаро кучайган пайтда Лондон Тель-Авивга қурол сотишни тўхтатган эди, деб эслатади депутатлар мактубда.
“Бугунги кунда Исроил ҳарбийлари томонидан содир этилган зўравонлик даражаси анча юқори, аммо Буюк Британия ҳукумати бунга эътиборсизлик қилмоқда”, — дейилади ҳужжатда.
Изоҳ (0)