Ижтимоий тармоқларда Damas автомашинаси пиёдалар йўлакчасида ҳаракатланаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Иззат кўчаси бўйлаб ҳаракатланган Damas автомашинасига антенна, “мигалка”, “сирена” воситалари ўз бошимчалик билан қўйилган. Шунингдек, автомашинанинг давлат рақамидаги ҳарфлар ҳам яхши кўринмайдиган ҳолатга келиб қолган.
Ҳайдовчининг айтишича, у дастлаб пиёдалар йўлакчасига қараган ва ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач ҳаракатланган. У бу ишни йўл тирбанд бўлгани учун қилганини айтди.
Хабарга кўра, Damas автомашинаси ҳайдовчисига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома тузилиб, автомашина вақтинчалик жарима майдончасига қўйилди.
Изоҳ (0)