Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Канадага 4 000 та иш ўрни учун эълон жойлаштирди.
Қайд этилишича, Канада техник ва хизмат кўрсатиш соҳасида 30 дан ортиқ йўналиш бўйича ишга таклиф этмоқда. Канадага 5 000 та бўш иш ўрнига таклиф ҳақида хабар берилган эди. Кеча қурилиш йўналишида, (1 000) бугун техник ва хизмат кўрсатиш соҳаларига 4 000 та иш ўрни учун эълон жойлаштирилди.
- Техник соҳа
- Хизмат кўрсатиш
Талаблар ва зарур ҳужжатлар қуйидагилар:
- 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиши
- инглиз, француз ёки испан тилларидан бирини билиши
- қурилиш касб-таълими мутахассислиги бўйича гувоҳнома, сертификат, диплом
- хорижий паспорт нусхаси
Иш ҳақи: соатига 12,5 доллардан 30 долларгача.
Талабларга мос келмайдиган фуқароларнинг номзоди кўриб чиқилмайди. Ҳар бир номзоднинг маълумотлари иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан кўриб чиқилади ва хорижий тилда суҳбатдан ўтказилади.
Рўйхатга олиш 31 март соат 18:00 гача давом этади.
Изоҳ (0)