Футбол бўйича Россия ва Сербия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 21 март куни бўлиб ўтди. Унда руслар сербларни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Украинанинг “Шахтёр” клуби тожикистонлик футболчи Хусрав Тоировни Россия терма жамоасининг ўртоқлик учрашувида Сербия устидан қозонган ғалабаси ҳақидаги постга “лайк” қўйгани учун жаримага тортишини маълум қилди.
“Шахтёр” Хусрав Тоировнинг Россия мамлакати ғалабаси ҳақидаги пост остидаги муносабатини кўрди. Биз бу хатти-ҳаракатни номақбул ва шармандали деб ҳисоблаймиз. Футболчи бир ойлик маоши миқдорида жаримага тортилади ва бу пул Украина Қуролли кучлари бўлинмаларини қўллаб-қувватлашга сарфланади, бу ҳақда биз албатта хабар берамиз”, — деди “Шахтёр” Football 24 порталига.
Манбага кўра, Тоировнинг ойлик маоши тахминан 710 минг рубль (тахминан 100 миллион сўм)ни ташкил қилади. 19 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг охиригача амал қилади.
Изоҳ (0)