Франция футбол федерацияси президенти Le Figaro нашрига берган интервьюсида миллий жамоа базасида Рамазон ойида рўза тутишни тақиқловчи янги қоидаларни эълон қилиб, уларни ташкилот низомида белгиланган бетарафлик тамойилига риоя қилиш билан изоҳлаганди.
Тақиқ U16 дан бошлаб барча ёшдаги Франция миллий жамоаларига тегишли.
ESPN хабарига кўра, 19 ёшли форвард янги қоидалар туфайли ўзини ноқулай ҳис қилгани учун терма жамоа сафини тарк этиб, ўзи ўйнаётган “Лион” клубига машғулотларига қайтган. Диавара ўрнига “Нант” клуби аъзоси Ассумани терма жамоа сафига чақирилди.
Изоҳ (0)