Ўзбекистонда жорий январь февраль ойларида мурожаатлар асосида тадбиркорларга 1,94 миллиард сўм ундирилишида ёрдам кўрсатилгани маълум бўлди.
Шунингдек, 981 миллион сўм асоссиз тўланган солиқ суммаларини қайтаришда, 146 миллион сўмдан ошиқ кредит ажратилишида ҳам кўмаклашилди. Жорий йилнинг январь февраль ойларида тадбиркорлардан 1 587 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан кўриб чиқилган 735 та мурожаатнинг 329 таси (45 фоиз) бўйича тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган ва 406 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри (350 та), Тошкент (174 та) ва Қашқадарё (140 та) вилоятларига тўғри келади. “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали жорий йилнинг ўзида 1 092 та мурожаат бўйича 1 666 та масала келиб тушган бўлиб, шундан 1 092 таси кўриб чиқилган.
Изоҳ (0)